Май ойидаги тарвузлар заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин
Бу ҳақида биологлар огоҳлантирмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, май ойида сотувга чиқадиган тарвузлар кўпинча сунъий усулда тезпишар ҳолга келтирилган бўлади. Бу эса уларнинг таркибида меъёридан ортиқча миқдорда нитрат ва азот моддалари бўлишига олиб келади.
Шу сабабли, бундай тарвузларни истеъмол қилиш кўнгил айниши, қусиш, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши каби ҳолатларни юзага келтириши мумкин. Бу айниқса болалар ва иммунитети заиф кишилар учун хавфли ҳисобланади.
Биологлар аҳолига сабрли бўлиб, тарвуз мавсумини ёзнинг ўрталаригача кутишни тавсия этишмоқда. Фақат табиий пишган, хавфсиз тарвузларгина соғлиқ учун фойдали бўлади.







