1 июлдан Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув нархлари ошади
Тўловларнинг янги таърифлари вилоят Кенгаши томонидан тасдиқланди.

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши қарорига биноан, 2025 йил 1 июлдан бошлаб ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар жорий этилади.
Янги нархлар (ҚҚСсиз):
Ичимлик суви:
• Аҳоли учун: 2 600 сўм (ҳозирда 2 000 сўм)
• Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун: 15 000 сўм
Оқова сув:
• Аҳоли учун: 1 300 сўм (ҳозирда 1 000 сўм)
• Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун: 3 000 сўм
Бу ўзгаришлар “Тошкент вилояти сув таъминоти”, “Мусаффа Оби ҳаёт магистраль сув таъминоти” ҳамда “Чимён-Чорбоғ магистраль сув таъминоти” ларида ҳам амал қилади.







