Lifestyle

Эрон илк ҳаво таксисини ишга туширди

Ҳаво таксиси Эрон транспорт тизимини янги босқичга олиб чиқади.

Эрон илк ҳаво таксисини ишга туширди

Эрон ўз тарихида илк бор ҳаво таксиси хизматини расман ишга туширди. Бу лойиҳа мамлакат авиация саноати ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш йўлида муҳим стратегик қадамлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

 

Янги хизматнинг тантанали тақдимоти Ҳорремшеҳр шаҳрининг Эрон-Ироқ уруши давридаги озодлик йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида бўлиб ўтди. Эрон президенти ҳам видеомурожаат орқали ушбу ташаббуснинг давлат миқёсидаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

 

Илк ҳаво таксиси мамлакатнинг шимоли-ғарбида жойлашган Керез ва Қазвин шаҳарларини боғлайди. Лойиҳа алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги бошчилигида амалга оширилган бўлиб, Паям халқаро аэропорти ва Паям махсус иқтисодий зонаси томонидан қўллаб-қувватланган.

 

Паям аэропорти бош директори Моҳсен Ҳасанлу ушбу хизматни “транспортда янги босқич” деб атаб, бу ташаббус минтақавий авиацияни жонлантириш, янги инвестицияларни жалб қилиш ва аҳоли учун янада қулай ҳаво йўлларини яратиш йўлида муҳим ютуқ эканини айтди.

 

“Ҳаво таксиси юкламаси кам бўлган ҳаво йўналишларини фаоллаштириб, янги транспорт экотизимини шакллантиради. Бу эса иқтисодиётни диверсификация қилиш ва Алборз вилоятини жадал ривожлантиришга хизмат қилади”, — деди Ҳасанлу.

 

Лойиҳа Эрон транспорт тизимини замонавийлаштириш ва инновацион ечимлар орқали иқтисодий ўсишга туртки бериш режасининг бир қисмидир.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.