Сиёсат

Исроил Эронни 7 соат ичида нишонга олиши мумкин

Трамп сафаридан олдин Исроил Вашингтонни огоҳлантирди.

Исроил Эронни 7 соат ичида нишонга олиши мумкин

The New York Times нашрининг ёзишича, АҚШ разведкаси Исроил Эрон ядровий иншоотларига атиги етти соат ичида ҳужум уюштиришга тайёрланиши мумкинлигини аниқлаган. Ушбу хулоса АҚШ президенти Доналд Трампнинг Яқин Шарққа бўлажак сафари олдидан билдирилган хавотирлар фонида эълон қилинди.

 

Манбаларга кўра, Исроил расмийлари Вашингтонни Эрон томонидан уранни бойитиш ишлари тўхтатилмаган тақдирда, ҳарбий чоралар кўрилиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Улар Теҳроннинг барча ядровий иншоотлари бутунлай демонтаж қилиниши тарафдори бўлиб қолмоқда.

 

Исроил ҳукумати, хусусан, Трамп маъмуриятининг Эрон ядровий дастури бўйича келишувга эришиш йўлида Теҳронга муроса таклиф этишидан хавотирда. Бу борада The New York Times Исроилнинг эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлари дипломатик музокараларга босим сифатида ҳам кўрилаётганини таъкидлайди.

 

Бироқ, бошқа манбалар янада эҳтиёткорона ёндашув тарафдори. Axios портали маълумотларига кўра, Трамп Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхуга Эрон билан олиб борилаётган музокараларга халақит берувчи ҳар қандай ҳаракатдан тийилишни маслаҳат берган.

 

Шу билан бирга, 23 май куни Рим шаҳрида Эрон ва АҚШ вакиллари ўртасида ядровий дастур юзасидан бешинчи раунд музокаралари бўлиб ўтди. Уммон давлатининг воситачилигида ташкил этилган учрашув якунида, Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусайдий "аниқ натижа бўлмасада, ижобий силжишлар бор"лигини қайд этди. Эронлик бош музокарачи Аббос Арагчи эса, яқин бир-икки учрашув ичида муҳим келишувга эришилиши мумкин, деган умид билдирди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Исроил Эронни 7 соат ичида нишонга олиши мумкин | Zamon.uz