Lifestyle

Японияда тиббиёт муассасаси ички қоидаларни бузгани учун жазоланди

Японияда клиника чекишга қарши қоидаларни бузгани учун беморларга 30 минг доллар тўлайди.

Японияда тиббиёт муассасаси ички қоидаларни бузгани учун жазоланди

Япониянинг Гифадаги Қизил Хоч касалхонаси ички қоидаларни бузган шифокор ва ҳамширалар туфайли юзага келган жанжалдан сўнг, беморларга компенсация тўлайди.

 

Маълум қилинишича, ушбу муассасада 2005 йилдан буён тўлиқ чекиш тақиқланган бўлишига қарамай, 16 нафар ходим – жумладан шифокорлар, ҳамширалар ва маъмурият вакиллари – йиллар давомида яширинча чекишган. Бу ҳолат беморлар ва жамоатчилик учун катта умидсизликка айланди, чунки касалхона соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилиб, ҳатто чекишни ташлашга ёрдам берувчи бўлимни ҳам очган эди.

 

Япония миллий тиббий суғуртаси тартибларига кўра, бундай клиникалар давлатдан тўлов олиш учун бутун ҳудудда чекишни қатъиян тақиқлаши шарт. Мазкур талаб бузилгани аниқлангач, шифохона 2006 йилдан 2024 йилгача ноқонуний олинган маблағ – тахминан 30 минг АҚШ долларини (4,5 миллион иен) қайтаришга қарор қилди. Бу маблағ 750 га яқин беморга, шунингдек, суғурта фондларига компенсация тариқасида тўланади.

 

Касалхона раҳбарияти: “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи тиббиёт муассасасида бундай ҳолат юз берганидан чуқур афсусдамиз”-дея расмий баёнот берди.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Японияда тиббиёт муассасаси ички қоидаларни бузгани учун жазоланди | Zamon.uz