Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Италия делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Унда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Италия делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелонининг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

 

Икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

2023 йил июнь ойида Рим шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми, шу жумладан етказиб берилаётган маҳсулотлар турининг кенгайгани ҳисобига қарийб 3 баробар ошди.

 

Қўшма корхона ва лойиҳалар сони 2 баробар кўпайди. Италиянинг етакчи компаниялари билан металлургия, электротехника, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, туризм ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли кооперация йўлга қўйилган.

 

Ўзбекистон делегацияси Венециядаги биенналеда фаол иштирок этди, Флоренцияда кўргазма ўтказилди. Ўтган йил декабрь ойида Рим ва Виарежо шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди.

 

Мамлакатимизда Турин ва Пиза университетларининг филиаллари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Апрель ойида ректорларнинг иккинчи форуми самарали ўтди.

 

Томонлар фаол сиёсий алмашинувни давом эттиришни қўллаб-қувватладилар.

 

Жорий йил апрель ойида Самарқандда ўтган самарали саммитга мувофиқ Европа Иттифоқи институтлари билан фаол ҳамкорлик давом эттирилади. Амалий натижаларга эътибор қаратган ҳолда "Марказий Осиё - Италия" саммитини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Савдо соҳасида бизнесга техник кўмак дастурларини кенгайтиришга келишиб олинди. Европа Иттифоқи бозорига чиқиш учун ўзбекистонлик экспортчиларни ўқитиш, Тошкентда қўшма Сертификатлаш марказини ташкил этиш, Мувофиқликни баҳолаш тўғрисидаги битимни қабул қилишни тезлаштириш шулар жумласидан.

 

Давлатимиз раҳбари Италиянинг етакчи компаниялари билан Технологик шериклик дастурини ишга туширишни таклиф қилди.

 

Хусусий тадбиркорликнинг инновацион лойиҳалари, ўта муҳим минераллар ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш, автомобилсозлик учун бутловчи қисмлар, электротехника, энергетика, озиқ-овқат, фармацевтика, қурилиш саноатида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тўқимачилик, чарм, мебелсозлик ва бошқа тармоқлар учун дизайн марказларини ташкил этиш устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.

 

Бундай лойиҳалар Европа оператори бошқарувида Тошкент вилоятида ташкил этиладиган саноат паркида жойлаштирилиши мумкин.

 

Лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини ишга тушириш учун қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш, шунингдек, Италиянинг "SACE" ва "SIMEST" давлат агентликларини жалб қилиш масаласи кўриб чиқилади.

 

Комплекс "йўл харитаси" асосида қишлоқ хўжалигида кенг кўламли илмий-технологик ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Узум, зайтун, заъфарон, сарсабил етиштириш, агролабораториялар ташкил этиш, биотехнологияларни ривожлантириш ва агросуғуртани жорий қилиш бўйича кооперация истиқболлари қайд этилди.

 

Янги лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Ҳукуматлараро гуруҳ ишини қайта тиклаш ва унинг йиғилишини бизнес форуми билан бирга ўтказишга келишиб олинди.

 

Ўзбекистон ва Италия ҳудудлари ўртасидаги шериклик муносабатларини кенгайтириш доирасида Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана ташрифи ва биринчи Ҳудудлар форуми доирасида амалий натижаларга эришиш муҳим экани таъкидланди.

 

Таълим соҳасида мамлакатимизда Тушия университети филиалини, Пиза, Тренто, Рома Тре ва Ка-Фоскари университетлари билан икки томонлама диплом дастурларини ишга тушириш режалари қўллаб-қувватланди.

 

Ўзбекистонда Италия маданияти кунларини ўтказишга келишиб олинди.

 

Ташриф доирасида меҳнат миграцияси соҳаcида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган битим имзолангани мамнуният билан қайд этилди.

 

Учрашув якунида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича комплекс "йўл харитаси"ни тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.