Ўзбекистон

Тошкент вилоятида 5,3 миллиард сўмлик ноқонуний дорилар тўхтатиб қолинди

Дорилар мамлакатга кийимлар орасига яширилган ҳолда олиб кирилган.

Тошкент вилоятида 5,3 миллиард сўмлик ноқонуний дорилар тўхтатиб қолинди

Тошкент вилоятида Россия ва Қозоғистондан ноқонуний олиб келинган умумий қиймати 5 миллиард 353 миллион сўм бўлган дорилар ушлаб қолинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, "Яллама" чегара-божхона постига “қизил йўлак” орқали кирган икки "Газел" русумли юк машинаси божхона назоратига юборилган. Бироқ, божхона ходими машиналарни белгиланган манзилга кузатмасдан, уларни эркин ҳаракатланишига йўл қўйган. Ҳайдовчилар эса йўналишни ўзгартириб, Юкори Чирчиқ туманидаги хонадонга бориб, машинада божхона муҳри бузилмаган ҳолда 52 мингдан ортиқ дориларни тушириб кетган. Ушбу дорилар орасида "Актовегин", "Клексан", "Ремаксол" каби 214 турдаги маҳсулотлар бор эди.

 

Аниқланишича, бу дорилар мамлакатга китоб ва кийим-кечаклар орасига яширилган ҳолда олиб кирилган. Дори воситалари сифати кафолатланмаган. Ҳозирда ҳайдовчилар, хонадон эгаси ва бошқа гумондорлар устидан ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми "а" банди асосида жиноят иши очилган. Божхона ходимининг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент вилоятида 5,3 миллиард сўмлик ноқонуний дорилар тўхтатиб қолинди | Zamon.uz