Трамп дунёни АҚШ, Россия ва Хитой ўртасида бўлмоқчи
Ҳар бир давлат Ер юзининг ўзига хос ҳудудида ҳукмронлик қилиши мумкин.

The New York Times нашрининг ёзишича, АҚШ президенти Доналд Трамп ўз ҳаракатлари ва баёнотлари орқали глобал таъсир доираларини АҚШ, Россия ва Хитой ўртасида тақсимлаш ниятида. Бу ҳолат айниқса Россия ва Хитой учун манфаатли бўлиши мумкин, чунки улар АҚШнинг жаҳон майдонидаги иштирокини камайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Нашрда таъкидланишича, Трампнинг бу ёндашуви ХИХ асрдаги императорлик бошқаруви даврини эслатади. У АҚШ иттифоқчиларини танқид қилиб, америкалик ҳарбийларни хорижий давлатлардан олиб чиқиш зарурлиги ҳақида гапирган.
Мутахассислар бу позицияни танқид қилмоқда. Хусусан, профессор Моника Даффи Тофт бу уч давлат раҳбарларининг ўтмишдаги "шонли ва эркин" даврга қайтиш истагини қайд этган. Бироқ, НЙТ нашри ёзишича, постимпериал даврда бундай таъсир зоналарини яратиш ҳатто супердавлатлар учун ҳам осон эмас.







