Сиёсат

Араб давлатлари Эронга зарба берилишига қарши

Улар Трампни янги ядровий битим тузишга чақирган.

Араб давлатлари Эронга зарба берилишига қарши

Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони раҳбарлари Эрон ядровий иншоотларига ҳарбий зарба берилишига қарши эканликларини маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Саний, БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳён ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашувда Эрон билан ядровий можаро масаласини муҳокама қилган.

 

Улар Исроил ёки АҚШ томонидан Эрон ядровий объектларига эҳтимолий зарба берилишига кескин қарши эканликларини билдирган ва Трампни янги ядровий битим тузишга чақирган. Араб етакчилари, агар зарба берилса, ўз ҳудудларида жойлашган АҚШ ҳарбий базалари туфайли уларнинг мамлакатлари Эроннинг қасос ҳужумларига нишон бўлишидан хавотир билдирган.

 

Аҳиос манбасига кўра, Қатар амири Доналд Трампга бундай ҳаракатлар Форс кўрфази давлатлари учун оғир оқибатларга олиб келишини айтган. Шунингдек, Саудия Арабистони ва Қатар расмийлари ҳам Исроилнинг Эрон устига зарба бериши эҳтимоли борлигидан хавотирда эканликларини таъкидлаган.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.