Тошкентда стюардессага тегажоғлик қилган йўловчи судланди
43 ёшли эркак маст ҳолатда бўлган.

Тошкентдаги Сергели туман судида 43 ёшли эркак Узбекистан Аирвайс самолётида стюардессага нисбатан тегажоғлик қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.
Суд материалларига кўра, у парвоз чоғида маст ҳолатда бўлган ва самолёт салони ичида чекишга уринган. Борт кузатувчиси бунга эътироз билдиргач, эркак тажовузкорона ҳаракат қилган.
Суд мажлисида айбланувчи қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, кечирим сўради. Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) бўйича айбдор деб топиб, уч сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.







