Ўзбекистон

Тошкентда ЙПХ ходимини ҳақоратлаган аёл узр сўраб чиқди

Суд қарори билан унга жарима жазоси тайинланган.

Тошкентда ЙПХ ходимини ҳақоратлаган аёл узр сўраб чиқди

Ижтимоий тармоқларда аёл киши ва ИИО ходими ўртасида жанжал чиққани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, ЙПХ ходими Gentra русумли автомобилни тўхтатган. Ҳайдовчининг монитордан фойдаланиб келаётгани аниқлангани сабабли ходим унга маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлган. Шунда ҳайдовчи қўл қўйишдан бош тортиб, ходимга қаршилик кўрсатган.

 

Сўнгра ҳайдовчининг ортидан аёл киши келиб, ходимга нисбатан турли ҳақоратли сўзларни ишлатган.

 

Аниқланишича, жанжал кўтарган аёлнинг ҳужжатлари ҳам текширилганда, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги маълум бўлган.

 

Қолаверса, машинасининг олди ойнасидаги тонировка учун рухсатномаси йўқлиги аниқланган.

 

“Мени видеога олишни бошлади. Видео олмаслиги учун қўлларидаги телефонни олиб қўйдим. Кейин жарима майдонига олиб борамиз дейишди. Биринчи қаршилик кўрсатдим. Сўнгра жарима майдонига бордим. Ўзим билмаган ҳолда яъни жаҳл устида ҳақоратли сўзларни ишлатдим. Ички ишлар ходимларидан ва халқимиздан ҳақоратли сўзлар ишлатганлигим учун узр сўрайман”,- дейди аёл ҳайдовчи.

 

Жамоат жойида юриш-туриш қоидасини қасддан менсимасдан ҳаракат қилган, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган ва ЙПХ хизмати инспекторини обрўсизлантиришга уринган ушбу қоидабузарлар устидан суд мажлиси ўтказилди.

 

Суд қарорига кўра, аёл ҳайдовчи МЖтКнинг 41-моддаси, 194-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди. Унга нисбатан БҲМнинг 30 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

 

Эркак ҳайдовчи МЖтКнинг 183-194- моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда ЙПХ ходимини ҳақоратлаган аёл узр сўраб чиқди | Zamon.uz