Ўзбекистон

Фарғонада 8 млрд сўмлик сифатсиз дорилар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов бошланган.

Фарғонада 8 млрд сўмлик сифатсиз дорилар тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автотранспорт воситаси Боғдод тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилди. Натижада, автомашина салонида 8 турдаги 413 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

 

Шунингдек, Бағдод туманида жойлашган ва мазкур фуқарога тегишли бўлган 2 та омбор кўздан кечирилганда, сифат сертификатига эга бўлмаган жами 60 турдаги 100.332 дона дори воситалари ноқонуний сақланаётганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Фарғона шаҳрида жойлашган омбордан эса ноқонуний сақланаётган 39 турдаги 16.897 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

 

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, дастлабки умумий қиймати жами 8 миллиард 1 миллион 429 минг сўмлик 117.642 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари вақтинча сақловга олинди.

 

Бу йўналишдаги тадбирлар давом этирилиб, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. фуқарога тегишли 3 та “яширин” омборда Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган, умумий қиймати 400 млн. сўмлик 15 турдаги катетер игна, жгут, электрон термометр, тонометр каби жами 30 минг дона тиббиёт жиҳозлари сақланаётганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фарғонада 8 млрд сўмлик сифатсиз дорилар тўхтатиб қолинди | Zamon.uz