Ўзбекистон

Мустақилликка бағишланган қўшиқлар танлови эълон қилинди

Ижодий ишлар жорий йилнинг 1 августгача қабул қилинади.

Мустақилликка бағишланган қўшиқлар танлови эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва "Ўзбекконсерт" давлат муассасаси юртимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан хонанда, шоир ва бастакорлар ўртасида қўшиқлар танловини эълон қилди.

 

Танловга Ватан, истиқлол, тинчлик, она юртга муҳаббат ва миллатлараро дўстлик каби мавзуларда яратилган янги қўшиқлар қабул қилинади. Асарлар 2025 йил 1 августгача "Мустақиллик-2025" Телеграм манзилига юборилиши лозим.

 

Ғолиблар 15 август куни эълон қилинади. 1-ўрин учун 50 млн, 2-ўрин учун 40 млн, 3-ўрин учун эса 30 млн сўм пул мукофоти белгиланган. Танловда муваффақият қозонганлар мустақиллик байрами асосий тадбирида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.