Lifestyle

Украинада болалар кунини нишонлаш санаси ўзгартирилди

Украина Болалар кунини эндиликда БМТ конвенциясига мувофиқ нишонлайди.

Украинада болалар кунини нишонлаш санаси ўзгартирилди

Украинада Болалар кунини нишонлаш санаси расмий равишда ўзгартирилди. Президент Владимир Зеленский томонидан имзоланган 355-сонли фармонга кўра, эндиликда бу байрам 1 июнда эмас, балки ҳар йили 20 ноябрь куни – Умумжаҳон болаларни ҳимоя қилиш кунида нишонланади.

 

Фармоннинг асосий мақсади — болаларни ҳимоя қилишни миллий устувор йўналиш сифатида белгилаш, ҳамда Украина ҳуқуқий тизимини халқаро нормалар, хусусан, БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талабларига яқинлаштиришдир.

 

Шунингдек, ҳужжатда халқаро ҳамжамият билан болалар ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги алоҳида таъкидланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни илк бор 1949 йил ноябрь ойида Парижда бўлиб ўтган Халқаро Демократик Аёллар Федерацияси Кенгашида ташкил этилган. Бу сана илк марта 1950 йилда 51 мамлакатда кенг нишонланган эди.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Украинада болалар кунини нишонлаш санаси ўзгартирилди | Zamon.uz