Сиёсат

Германия НАТОни Россия таҳдидига тайёргарликка чақирди

НАТО 2029 йилгача урушга тайёрланиши керак.

Германия НАТОни Россия таҳдидига тайёргарликка чақирди

Германия Қуролли кучлари бош инспектори Карстен Броер НАТО давлатларини 2029 йилгача Россия билан эҳтимолий қуролли тўқнашувга жиддий тайёргарлик кўришга чақирди.

 

Генерал Броернинг айтишича, Россия 2024 йилда 4 миллион дона 152 мм артиллерия снаряди ишлаб чиқарган. Уларнинг барчаси ҳозирча Украина урушида ишлатилмаяпти, бу эса Россиянинг кенгроқ ҳарбий режаларини кўрсатади.

 

Шунингдек, Россия ҳар йили 1500 дона асосий жанговар танк ишлаб чиқараётгани таъкидланди. Броер бу техникалар эҳтимолий равишда Болтиқбўйи НАТО давлатларига қарши қўлланилиши мумкинлигини истисно қилмайди: “Ҳар бир танкни Украинага юборишмайди. Улар Россия омборларида, Ғарбга қарши янги ҳарбий тузилмалар таркибида сақланади”, — деди у.

 

Унинг сўзларига кўра, НАТО сўнгги 40 йил ичида кузатилмаган даражадаги ҳарбий таҳдид билан юзма-юз турибди ва бу хавфга қарши ҳаракат қилиш кечиктириб бўлмайдиган масалага айланган.

 

Бу баёнот Европада ҳарбий хавфсизлик бўйича ташвишларнинг ошиб бораётганини кўрсатади. Германия расмийлари ушбу огоҳлантириш орқали Европа Иттифоқи ва НАТО ичида ҳарбий бюджетларни кўпайтириш ва мудофаа стратегияларини янгилаш заруриятига урғу бермоқда. Россиянинг узоқ муддатли ҳарбий салоҳияти эса ҳозирча фақат Украинага қаратилган эмас, балки кенгроқ стратегик мақсадларга хизмат қилаётгандек кўринмоқда.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Германия НАТОни Россия таҳдидига тайёргарликка чақирди | Zamon.uz