Ўзбекистон

Ўзбекистонда 64 минг хонадонга қуёш панеллари ўрнатилди

Ушбу панеллар йилига 313 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Ўзбекистонда 64 минг хонадонга қуёш панеллари ўрнатилди

Ўзбекистон бўйлаб 64 мингдан ортиқ хонадонда умумий қуввати 223,4 Мвт/соат бўлган қуёш панеллари ўрнатилди. Ушбу панеллар йилига 313 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариб, натижада 104 миллион куб метр табиий газ тежалмоқда.

 

2024 йилнинг май-декабрь ойларида электр энергияси истеъмоли ўтган йилга нисбатан 10,6% га камайди, бу эса 1,3 миллиард кВт/соат энергия тежалишини таъминлади. Айниқса, ойига 10 минг кВт/соатдан ортиқ энергия сарфлаган хонадонлар сони 80 мингдан 15 мингтага тушди.

 

ЛEД-ёритиш ускуналарини ўрнатиш энг кенг тарқалган энергия тежамкор амалиётга айланди — хонадонларнинг 87%и ушбу тизимга ўтган. Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Тошкент вилоятларида бу кўрсаткич 90%дан ошган. Шу билан бирга, 44% хонадонлар пластик эшик ва деразалар билан иссиқликни тежашга эътибор қаратган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.