Ўзбекистон

Темирйўлчилардан болажонларга махсус байрам тадбири ташкил этилди

Тадбир 100 нафарга яқин болалар учун ташкиллаштирилди.

Темирйўлчилардан болажонларга махсус байрам тадбири ташкил этилди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ташаббуси билан пойтахтимиздаги 100 нафарга яқин болалар учун Темирйўлчилар маданият саройида байрам тадбири ташкил этилди.

 

Бу ерда барпо этилган замонавий аттракционларга бой болалар ўйингоҳида улар мароқли дам олишди. Байрам тадбирида Темирйўлчилар маданият саройи бўлим бошлиғи Хуршида Набиева болажонларга “Ўзбекистон темир йўллари” фаолияти ҳақида қисқача маълумот берди.

 

 

 

 

Тадбир доирасида болажонлар учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Темир йўл техникаси музейига саёҳат ҳам уюштирилди. Музей мутахассиси Ланкевич Владимир Андреевич болаларга бир асрдан ортиқ тарихга эга ушбу музей фаолияти, бу ерда сақланаётган паровоз, тепловоз, электровоз, вагонлар ҳамда бошқа тарихий экспонатлар ҳақида батафсил маълумот берди. Тарихий аҳамиятга эга поездларни томоша қилишди ҳамда янги барпо этилган кўркам фаввора атрофида сайрга чиқишди.

 

Тадбир якунида Темир йўл техникаси музейи раҳбарияти томонидан болалар учун байрам дастурхони ҳам ташкил этилди.

 

                                                                                                                              Гавҳар Зиёдуллаева, журналист

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.