Сиёсат

Украина Россия аэродромларига оммавий ҳужум уюштирди

Россияга умумий 7 миллиард долларлик зарар етказилган.

Украина Россия аэродромларига оммавий ҳужум уюштирди

Украина Хавфсизлик хизмати (SBU) манбаларига кўра, якшанба куни Украина томонидан Россиянинг бир нечта ҳарбий авиабазаларига кенг кўламли дрон ҳужумлари уюштирилди. Номаълум манба ҳужум натижасида Россиянинг камида 40 та ҳарбий самолёти, жумладан А-50, Tu-95 ва Tu-22М3 русумидаги самолётларга зарар етганини билдирган. Ҳозирча бу маълумотлар мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.

 

СБУ ҳужумни “Ўргимчак тўри” деб номланган махсус операция доирасида амалга оширган бўлиб, унга хизмат раҳбари Василий Малюк бошчилик қилгани айтилмоқда.

 

Ҳужум қилинган аэродромлар:

 

Дягилево (Рязан вилояти)

 

Оленя (Мурманск вилояти)

 

Белая (Иркутск вилояти)

 

Иваново (Иваново вилояти)

 

ОАВда тарқалган видеоларга кўра, дронлар Оленегорск яқинидаги юк машинасидан учирилган. База Телеграм-каналининг ёзишича, ушбу юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойида ўлик ҳолда топилган.

 

СБУ маълумотларига кўра, ушбу ҳужумлар натижасида Россиянинг стратегик қанотли ракета ташувчи самолётларининг 34 фоизига зарар етказилган. Москвага етказилган зарарнинг умумий баҳоси 7 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин.

 

Россия Мудофаа вазирлиги Украина томонидан уюштирилган ҳужумда бир нечта самолёт ёнганини тасдиқлади, бироқ зарарнинг тўлиқ ҳажмини очиқламади.

 

Украина Хавфсизлик хизмати “Ўргимчак тўри” операцияси ҳақида батафсил маълумотни кейинроқ эълон қилишини билдирди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Украина Россия аэродромларига оммавий ҳужум уюштирди | Zamon.uz