Ўзбекистон

Ўзбекистонда иш ҳақи 10 фоизга оширилади

Қарор 2025 йил 1 августдан кучга киради.

Ўзбекистонда иш ҳақи 10 фоизга оширилади

2025 йил 1 июлдан эътиборан Ўзбекистонда пенсиялар, нафақалар, кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдори 10 фоизга оширилади. Бу ҳақда Президентнинг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги фармонида белгиланган.

 

Янги тартибга кўра:

 

Ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм;

 

Ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм;

 

Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси миқдорлари қуйидагича белгиланади:

 

3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун – 360 000 сўм;

 

3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун – 275 000 сўм;

 

Оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;

 

Учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун қўшимча – 110 000 сўм;

 

Шунингдек, кам таъминланган оилаларга ойига бериладиган моддий ёрдам миқдори 420 000 сўм этиб белгиланади.

 

Бошқа пенсия ва нафақалар миқдорлари фармонга илова асосида белгиланади.

 

2025 йил 1 августдан бошлаб эса бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори ҳам 10 фоизга оширилади.

 

База миқдорларидаги ўзгаришлар:

 

2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм;

 

2025 йил 1 августдан бошлаб:

 

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм;

 

Базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.