Ўзбекистон

Ўзбекистонда Ўрмон агентлиги ташкил этилди

2025 йил 1 ноябрдан ўрмон ер майдонлари муҳофаза этилади.

Ўзбекистонда Ўрмон агентлиги ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги ПФ-90-сон фармонига биноан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги негизида Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Ўрмон агентлиги) ташкил этилди.

 

Фармонга мувофиқ янги ташкил этилган Ўрмон агентлиги қуйидаги вазифаларни бажаради:

 

Республикадаги барча ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритади ҳамда давлат ўрмон кадастрини тузади;

 

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширади;

 

Кўчатчиликни ривожлантириш ва дарахт ҳамда бута кўчатлари питомникларини кўпайтириш бўйича ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

 

Шунингдек, фармонга мувофиқ 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ўрмон фонди ер майдонлари алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар сифатида белгиланади. Эндиликда уларнинг тоифасини ўзгартириш фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида амалга оширилади.

 

Мазкур ислоҳотлар мамлакатда экологик мувозанатни таъминлаш, чўлланишга қарши курашиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш борасидаги ишларни тизимли ва самарали ташкил этишга хизмат қилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги лойиҳаларни ишга туширди ва янгиларининг қурилишини бошлаб берди

Шаҳар ва туманларда 106 та янги лойиҳа ишга тушириш ва қурилишга тайёрлиги маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев "Жалолиддин Мангуберди" поездида Самарқанд шаҳридан Нарпай туманига борди

Президент Нарпай туманидаги тупроқсиз қулупнай етиштириладиган иссиқхона билан танишди.

custom img

Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Рамазон ҳайити муносабати билан етказилган мазкур ёрдам Ҳайратонда мамлакат вакилларига топширилди.

custom img

Самарқандга яна 150 та электробус олиб келинади

Бунинг учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 120 миллион доллар маблағ жалб қилиш режалаштирилган.

custom img

Президент Самарқанддаги ташрифини Ёшлар креатив паркидан бошлади

Шунингдек, давлат раҳбари немис тилини ўқитиш марказида бўлди ва экофаоллар билан ҳам суҳбатлашди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"