Россия ўз мессенжерини яратмоқда
Бундан асосий мақсад хорижий иловаларга қарамликни камайтириш.

Россияда ўзининг янги хабар алмашиш иловаси яратилмоқда. Мақсад — хорижий мессенжерларга қарамликни камайтириш ва рақамли суверенитетни мустаҳкамлаш. Янги дастур Телеграм ва ВҳатсАпп каби иловаларга рақиб бўлади, лекин уларни тўғридан-тўғри тақиқлаш эмас, балки рақобат муҳитини шакллантиришга қаратилган.
Давлат думасининг ахборот сиёсати бўйича қўмитаси раҳбари Сергей Боярскийнинг айтишича, илова хавфсиз, замонавий ва қулай бўлади. “Агар хорижий мессенжерлар қонунларимизга мос келса, улар ишлашда давом этиши мумкин.”, деган у.
Сўнгги йилларда Россия кўплаб хорижий ижтимоий тармоқларни блоклаган. Facebook ва Инстаграм 2022 йилда "экстремистик" деб эълон қилинган, Твиттер ва ТикТок чекловларга учраган, YouTube эса қисман блокланган. Янги мессенжер эса шу фонъда ички бозорда ўз ўрнини топиши кутилмоқда.







