Юн Сеок Ел навбатдан ташқари сайловда овоз берди
Унинг суд иши ҳали ҳам давом этмоқда.

Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда. Бугунги кунда ҳокимиятдан четлатилган собиқ президент Юн Сеок Ел ва унинг рафиқаси Ким Гун Хи ҳам овоз берди. Улар Сеул жанубидаги сайлов участкасида иштирок этишди.
Сайловлар Конституциявий суд Юн Сеок Елни 4 апрель куни лавозимидан четлаштирганидан сўнг эълон қилинган. У ҳозирда 2024 йил декабрь ойидаги ҳарбий ҳолат бўйича қўзғолон иши доирасида судланмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, 3 июндаги асосий овоз бериш кунида иштирокчилар фаоллиги 18,3%ни ташкил этди. Муддатидан олдин берилган овозлар 34,74%ни ташкил қилган. Асосий номзод сифатида собиқ Тобуро демократик партияси етакчиси Ли Чже Мён кўрилмоқда — сўровларга кўра, у рақибларидан 10 фоиз фарқ билан илгарилаб бормоқда.







