Ангренда Япония технологияси асосида синтетик метан ишлаб чиқарилди
Бу энергия самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ангрен шаҳрида Япониянинг ITO Сорпоратион ва "Ҳудудгазтаъминот" ҳамкорлигида синтетик метан ишлаб чиқариш тизими синов тариқасида ишга туширилди.
Пропан ва ҳаво аралашмасидан ҳосил қилинаётган бу газ пилот ҳудуддаги кўп қаватли уйларни таъминламоқда. Янги технология экологик тоза бўлиб, энергия самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Лойиҳа ижобий натижа бергани сабабли, уни бутун республика бўйича жорий этиш режалаштирилмоқда.








