Жаҳон

АҚШ электромобил саноати магнит тақчиллигига дуч келмоқда

АҚШ автомобиль компаниялари ишлаб чиқаришни Хитойга кўчириши мумкин.

АҚШ электромобил саноати магнит тақчиллигига дуч келмоқда

 

АҚШнинг етакчи автомобиль ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг етказиб берувчилари Хитой томонидан ноёб ер металлари (РЗМ) экспортига қўйилган чекловлар туфайли баъзи ишлаб чиқариш жараёнларини Хитойга кўчиришни кўриб чиқмоқда.

 

Манбаларга кўра, АҚШ компаниялари РЗМ тақчиллиги сабабли яқин ҳафталарда айрим автомобиль моделларининг ишлаб чиқарилишини тўхтатишга мажбур бўлишидан хавотирда. Мавжуд чекловлардан четлаб ўтиш мақсадида улар электр моторларини Хитойдаги заводларда йиғишни бошлаши ёки Хитойда тайёрланадиган ноёб ер қотишмали магнитлар билан тўлдириш учун моторларни Хитойга юбориши мумкин.

 

Айни пайтда чекловлар тайёр эҳтиёт қисмлар эмас, балки магнит материалларига нисбатан жорий этилган. Бу эса ишлаб чиқарувчиларга технологик ечимлар орқали муқобил йўлларни излашга мажбур қилмоқда.

 

Маълум қилинишича, дунёда ишлатиладиган ноёб ер металлари захирасининг 90 фоизидан ортиғи Хитойга тўғри келади. Бу магнитлар юқори ҳароратда барқарор ишлаши билан ажралиб туради ва смартфонлар, F-35 қирувчи самолётлари ҳамда электромобиллар ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйнайди. Айнан ушбу магнитлар электр моторларга юқори тезлик ва самарадорликни таъминлайди.

 

14 апрель куни Хитой ҳукумати АҚШ билан давом этаётган савдо келишмовчилиги фонида баъзи РЗМ ва магнитлар экспортини тўхтатиш бўйича қарор чиқарган эди. Бу эса глобал автомобилсозлик, яримўтказгич ва аэрокосмик саноатга салбий таъсир кўрсатмоқда. Хитой ҳозирда ушбу экспорт жараёнларини янги тартибга солиш тизими асосида қайта ташкил этмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.