Францияда беш киши давлат сирларини ошкор қилишда гумон қилинмоқда
Улар махфий ҳужжатларни рухсатсиз тарқатган.

Францияда беш нафар шахс, жумладан ҳарбий хизматчилар ва Елисей саройининг собиқ ходимлари давлат сирларини ошкор қилганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Франция тергов органлари хабар берди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, улар махфий ҳужжатларни рухсатсиз тарқатганликда айбланмоқда. Иш бўйича тергов ишлари давом этмоқда, аммо ҳозирча гумонланувчиларнинг шахсига оид батафсил маълумот берилмаган.
Франция ҳукумати бу ҳолатни жиддий миллий хавфсизлик таҳдиди сифатида баҳоламоқда. Тергов якунлари бўйича расмий баёнот эълон қилиниши кутилмоқда.







