Ўзбекистонда Хитой юани расмий равишда сотила бошланди
Визаларнинг бекор қилиниши ортидан юань айирбошлаш жорий этилди.

1 июндан бошлаб асосий банклардан бири Тошкентдаги барча айирбошлаш шохобчаларида Хитой юанини сотиб олиш ва сотиш хизматларини йўлга қўйди.
Мазкур янгилик Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режимнинг кучга кириши фонида жорий этилган.
Қайд этилишича, хорижий меҳмонлар ва маҳаллий аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Тошкент халқаро аэропортидаги айирбошлаш шохобчаларида ҳам юань билан ишловчи хизматлар йўлга қўйилган. Ушбу нуқталар 24 соат давомида фаолият юритади.







