Ўзбекистон

Тошкент вилоятида 24 ёшли қизнинг жасади топилди

Унинг ўлимига юқори нафас йўлларининг сув билан беркилиши сабаб бўлган.

Тошкент вилоятида 24 ёшли қизнинг жасади топилди

Қибрай туманидаги 11-сонли ГEСнинг ахлат йиғиладиган ковушидан 24 ёшли қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

 

Аниқланишича, марҳума — 2001 йилда туғилган B.O. исмли қиз 2024 йил 10 май куни Қибрай туманидаги яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетган ва бедарак йўқолган деб ҳисобланаётган эди.

 

Қидирув-тадбирлар натижасида унинг жасади Қибрай тумани "Соҳибкор" МФЙ, Ифор кўчасидаги ГEС ҳудудидан, ахлат йиғиладиган жойдан топилган. Суд-тиббий экспертизасига кўра, қиз танасида ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган. Унинг ўлимига юқори нафас йўлларининг сув билан беркилиши — механик асфикция сабаб бўлгани аниқланган.

 

Ҳозирда Қибрай туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Расмийларга кўра, суриштирувлар якунида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.