Ўзбекистон

Бугун барча ходимлар ишдан 1 соат эрта кетишлари мумкин

Қурбон ҳайитининг биринчи куни расмий дам олиш куни ҳисобланади.

Бугун барча ходимлар ишдан 1 соат эрта кетишлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида кундалик иш (смена) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

 

Эртага, 6 июнь — жума куни, Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлиб, у расмий дам олиш куни ҳисобланади. Бугун эса Арофа куни.

 

Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар ишни 1 соат олдин тугатиш ҳуқуқига эга.

 

Байрам олдидан иш давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлаб турадиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишланган вақт компенсация қилинади — яъни ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки у рози бўлса, ортиқча иш учун белгиланган тартибда ҳақ тўланади.

 

Дам олиш кунлари қуйидагича:

 

6 июнь (жума) — Қурбон ҳайити, барча учун дам олиш куни;


7 июнь (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтаси учун одатий, 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни;


8 июнь (якшанба) — барча учун одатий дам олиш куни;

 

9 июнь (душанба) — барча учун иш куни ҳисобланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.