Ўзбекистон

Ўзбекистонда мактабгача таълим 7 йилда туб ўзгаришга юз тутди

Мактабгача таълимда қамров 3 баробар, ташкилотлар сони 7 баробар ошди.

Ўзбекистонда мактабгача таълим 7 йилда туб ўзгаришга юз тутди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2017–2024 йиллар оралиғида мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ўзгаришлар чуқур таҳлил қилинди.

 

Таҳлил натижаларига кўра, ушбу даврда мактабгача таълим ташкилотлари сони 7 баробар ошиб, 2024 йил охирига келиб 38 058 тага етган. 2017 йилда бу кўрсаткич атиги 5 186 тани ташкил этган эди.

 

Шу билан бирга, муассасалардаги ўринлар сони 3,3 баробарга ошиб, 2,4 миллион болани қамраб олиш имконияти яратилган. 3–6 ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси эса 25,4 фоиздан 76 фоизгача кўтарилиб, қарийб 3 баробар ошган.

 

Педагог ходимлар сони ҳам сезиларли даражада ортиб, 175 минг нафарга етган. Ҳар бир педагогга ўртача 13,4 нафар бола тўғри келмоқда. Бу эса педагогик таъминотда сифат ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

 

2020 йилда "Finance Inquirer" нашрининг ЮНИСEФ, Жаҳон банки ва RGCA (Research Group Central Asia) маълумотларига асосланган рейтингида Ўзбекистон болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш бўйича дунёдаги энг яхши ўсиш суръатини намоён қилган 10 мамлакатдан бири сифатида биринчи ўринни эгаллади.

 

2023 йил 9 октябрдан бошлаб мамлакат бўйлаб илк бор MELQO халқаро баҳолаш тизими асосида мактабгача таълим сифати баҳоланди. Баҳолаш натижаларига кўра:

 

болаларнинг эрта математика кўникмалари — 94 фоиз,

 

эрта саводхонлик кўникмалари — 77 фоиздан юқори,

 

баҳолашда иштирок этган ташкилотларнинг 90 фоизи ўқув-методик адабиётлар билан тўлиқ таъминланган.

 

Шу билан бирга, Жаҳон банки кўмагида бошланган “Болаларни эрта ривожлантириш тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида 9 та ҳудудда 30 та мобил автобус орқали 142 та кўчма гуруҳ ташкил қилинди ва 2 528 та янги ўрин яратилди. Бу имконияти чекланган ҳудудлардаги болаларнинг таълимга тенг киришини таъминлашга хизмат қилмоқда.

 

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида эса қуйидаги муҳим вазифалар белгиланган:

 

барча болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш;

 

компьютер синфларини жорий қилиш орқали бошланғич рақамли саводхонликни шакллантириш;

 

барча мактабгача таълим муассасаларини тоза ичимлик суви ва замонавий гигиена инфратузилмаси билан таъминлаш.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.