Британия Ўзбекистонда лаборатория очишни режалаштирмоқда
Лабораторияда органик маҳсулотлар етиштирилади.

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги вакиллари ҳамда Британиянинг Soil Association ташкилоти раҳбарлари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди.
Музокараларда ташкилот бош директори Жеймс Кешмор ва стандартлар бўйича мутахассис Сара Компсон иштирок этди. Томонлар Ўзбекистонда ва бутун минтақада экологик тоза деҳқончиликни ривожлантириш, органик маҳсулотларни етиштириш ва уларни сертификатлаш бўйича фикр алмашишди.
Британия томони мамлакат ҳудудида ўзининг махсус лабораторияларини очиш таклифини илгари сурди.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича келишувга эришилди.







