Lifestyle

Нотўғри танланган касб Паркинсон касаллиги хавфини ошириши мумкин

Сурункали стресс ва ёқмайдиган иш соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкин.

Нотўғри танланган касб Паркинсон касаллиги хавфини ошириши мумкин

 

Ўзингиз ёқтирмаган, қизиқмайдиган ишда узоқ йиллар ишлаш Паркинсон касаллиги хавфини ошириши мумкин. Бу ҳақда Россиядаги ФСБНУ “Неврология илмий маркази” Мия институти олимлари хабар бермоқда.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Паркинсон касаллигига олиб келувчи омиллар орасида турмуш тарзи, технологиялар таъсири ва энг аввало — сурункали стресс муҳим ўрин тутади. Айнан инсон қизиқмайдиган ва завқ олмайдиган иш фаолиятининг давомийлиги бу стрессни кучайтириши мумкин.

 

Паркинсон касаллиги одатда 65 ёшдан ошган одамларда учрайди. Бу ёшдаги аҳолининг 1-2 фоизида касаллик қайд этилган бўлса, 75 ёшдан кейин бу кўрсаткич 3 фоизга етади. Бироқ сўнгги йилларда 50 ёшгача бўлганлар орасида ҳам касаллик ҳолатлари ортиб бормоқда.

 

Касаллик аста-секин ривожланади. Миядаги дастлабки ўзгаришлардан тортиб то биринчи аниқ симптомларгача 20 йилгача вақт ўтиши мумкин. Асосий аломатлар — қўлларнинг титраши, мувофиқлаштириш бузилиши, диққатнинг сусайиши ва ҳаракатдаги секинликдир.

 

Мутахассислар Паркинсон касаллиги илк бор 1817 йилда британиялик шифокор Жеймс Паркинсон томонидан тавсифланганини эслатиб ўтишган. Касаллик бош мия ҳаракат учун жавоб берувчи соҳаларида, хусусан “қора модда”да допамин нейронларининг емирилиши билан бошланади.

 

Биология фанлари доктори Ирина Мухина ва невролог Ойбек Турғунхўжаевнинг сўзларига кўра, генетик мойиллик, қон айланиши муаммолари, пестицидлар, оғир металлар, инфекциялар ва узоқ давом этувчи стресс касалликни ривожлантирувчи омиллар ҳисобланади. Бундан ташқари, а-синуклеин оқсили тўпланиши ва ичакдаги ўзгаришлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу, ўз навбатида, дастлабки аломатлар — ич қотиши ва ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши билан тушунтирилади.

 

Кўпчилик беморлар касаллик ташхиси қўйилишидан 10–15 йил аввал илк белгиларга дуч келган бўлади. Шу билан бирга, беморларнинг 30 фоизига яқинида касаллик анъанавий схемага мос келмайди, бу эса Паркинсон сабаблари мураккаб ва кўп қиррали эканини кўрсатади.

 

Шифокорлар касалликнинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзини тавсия қиладилар: мунтазам жисмоний фаолият, ақлий машқлар, тўйимли уйқу ва психологик енгиллик. Мия институти директори Сергей Иллариошкин таъкидлашича, сурункали стресс — айниқса йиллар давомида ёқтирилмаган иш туфайли юзага келгани — жиддий хавф омилидир. Мутахассислар одамлар ёшликдан ўз қизиқишларига мос йўналиш танлашлари кераклигини қайд этишди.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Нотўғри танланган касб Паркинсон касаллиги хавфини ошириши мумкин | Zamon.uz