Ўзбекистон

Президент Словакия Бош вазири билан музокара ўтказди

Унда халқаро аҳамиятга молик масалалар кўриб чиқилди.

Президент Словакия Бош вазири билан музокара ўтказди

9 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицонинг музокаралари бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари ушбу ташриф кўп қиррали Ўзбекистон-Словакия муносабатлари тарихида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб беришини алоҳида таъкидлади.

 

Ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ташқи ишлар вазирликлари даражасида конструктив сиёсий мулоқотлар йўлга қўйилди, ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувлар фаоллашди.

 

Товар айирбошлаш ортиб бормоқда. Май ойида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши самарали ўтказилди. Кооперациянинг қатор янги йўналишлари ва лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.

 

Замонавий таҳдидлар ва олдиндан айтиб бўлмайдиган халқаро вазиятни ҳисобга олиб, ташқи сиёсий идоралар, шу жумладан Европа институтлари билан шериклик доирасида тизимли ҳамкорлик қилиш, мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди.

 

Товар айирбошлашни кўпайтириш, энг аввало, ўзаро етказиб берилаётган маҳсулот турларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Ўзбекистондан тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, электротехника, кимё маҳсулотлари, полимерлар, Словакиядан эса каучук, автомобиль қисмлари, фармацевтика ва бошқа саноат товарларини етказиб бериш шулар жумласидан.

 

Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология соҳаларида имзоланадиган битимларни амалга ошириш доирасида техник тўсиқларни бартараф этиш ва квант эталони лабораториясини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Словакиянинг етакчи компаниялари билан саноат кооперацияси бўйича кенг кўламли дастурни тайёрлаш, жумладан, агросаноат мажмуи, автомобиллар учун бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, "яшил" энергетика ва туризм лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

 

Рақамли ечимларни жорий этиш ва стартап инвестициялар соҳасида катта имкониятлар мавжуд. Шу маънода, IT стартапларини акселерация қилиш бўйича қўшма венчур фондини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

 

Шунингдек, қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун мавжуд молиявий воситалардан кенг фойдаланиш таклиф этилди.

 

Гуманитар соҳада таълим ва академик алмашинувни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди. Қўшма тадқиқот дастурларини, шу жумладан Братиславадаги Коменский университети иштирокида йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.

 

Томонлар ўзаро кўргазмалар, кино намойишлари, концертлар, шунингдек, музей иши соҳасидаги лойиҳаларни ўтказишни назарда тутувчи Маданият соҳасида ҳамкорлик дастурини қабул қилишга келишиб олдилар.

 

Ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Словакия томони ушбу соҳада тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор экани таъкидланди.

 

Халқаро аҳамиятга молик масалалар, жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

Қабул қилинган қарор ва келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан кенг қамровли "йўл харитаси" қабул қилиниши ҳақида келишиб олинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Словакия Бош вазири билан музокара ўтказди | Zamon.uz