Амирсой ҳудудидаги ресторан ёниб кетди
Ёнғиннинг сабаби аниқланмоқда.

10 июнь куни тонгда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган ёғоч конструкцияли ресторанда ёнғин юз берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига соат 01:32 да хабар тушган.
Ҳодисага 5 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Улар соат 02:01 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 02:13 да ўраб олишган ва 04:20 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида ресторан биносининг тахминан 300 квадрат метр майдони — томи, шифтлари, ички қисмлари ва жиҳозлари ёниб кетган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ. Ёнғиннинг сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.







