Жиззахда фермернинг 128 млн қарзи МИБ орқали ундирилди
Ижрочилар унинг ҳисоб рақамларига банд солган.

Давлат бюджетининг барқарорлиги ва иқтисодиётнинг изчил ривожланиши учун солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланиши жуда муҳим. Мажбурий ижро бюроси бу борада доимий иш олиб боради.
Жиззах вилояти Солиқ бошқармасининг қарорига асосан, "С.К." фермер хўжалигининг 128 миллион сўм миқдоридаги солиқ қарзи ўз вақтида тўланмаган эди. Ушбу қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳужжати МИБнинг Шароф Рашидов тумани бўлимига келиб тушди.
Давлат ижрочилари зудлик билан қарздор хўжаликнинг ҳисоб рақамларига банд солдилар ва унинг барча мол-мулкларига тақиқ қўйдилар.
Кўрилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, хўжаликдан 128 миллион сўмлик солиқ қарзи тўлиқ ундириб олинди.







