Ўрта Осиё чигирткаларга қарши бирга курашади
Уч давлатнинг фитосанитария хизмати раҳбарлари учрашишди.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мавсумий чигирткаларга қарши курашда ҳамкорликни кучайтирмоқда. EPPO ташкилоти йиғилиши доирасида уч давлатнинг фитосанитария хизмати раҳбарлари учрашиб, самарали чораларни муҳокама қилди.
Учрашувда Locust.uz электрон тизими тақдим этилди. Бу платформа чигиртка тухум қўйган жойлар ва кимёвий ишлов берилган ҳудудларни кўрсатади. GPS қурилмалари ёрдамида техникаларнинг ҳаракати кузатилиб, вазиятга ўз вақтида баҳо бериш имконини яратади.
Томонлар чегарадош ҳудудларда чигирткаларга қарши курашда тезкор ахборот алмашинуви, фитосанитария ҳолати ва зарарли организмлар ҳақидаги маълумотларни мунтазам етказиб туришга келишиб олди. Шунингдек, фитосанитария сертификатлари бўйича тизимларни бирлаштириш режалаштирилган.







