Саида Мирзиёева Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси билан учрашди
Томонлар келажакдаги истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилган.

Президент ёрдамчиси Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм билан учрашди.
Унда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
“Суҳбат давомида биз учун устувор бўлган мавзуларга — аёллар учун имкониятларни кенгайтириш ва бизнес билан шуғулланишни хоҳлаган барча фуқаролар учун тенг шарт-шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Ўзбекистон-Америка бизнес форуми — икки давлатнинг 150 дан ортиқ ишбилармонлари ўртасида янги лойиҳа ва ғояларни тўғридан-тўғри муҳокама қилиш учун самарали ва ўзига хос платформа экани таъкидланди.
Лемм хоним томонидан тақдим этилган, Ўзбекистонда шаффофлик тамойилларини илгари суриш, жамоатчилик билан очиқ мулоқотни ривожлантириш ва ахборот сиёсатини модернизация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни эътироф этувчи мукофот учун самимий миннатдорлик билдираман”, деб ёзди Мирзиёева ўз саҳифасида.







