Ўзбекистон

Шарқ тарихининг бебаҳо дурдонаси Ўзбекистонга қайтарилади

Ислом цивилизацияси маркази АҚШда сақланаётган Ҳофизи Абрунинг нодир асарини қайтариш ҳаракатида.

Шарқ тарихининг бебаҳо дурдонаси Ўзбекистонга қайтарилади

 

Ўз даврида тарихчилар учун илмий асос бўлиб хизмат қилган, Эрон ва Турон ҳудудлари, араб халифалиги, сомонийлар, салжуқийлар ва ғазнавийлар сингари давлатлар тарихи чуқур таҳлил этилган шарқ адабий меросининг бир нодир қўлёзма нусхаси айни пайтда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги Давлат Санъат музейида сақланмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази айни пайтда ушбу ноёб манбани юртга қайтариш ҳаракатида...

 

    Бу ноёб манба машҳур тарихчи Ҳофизи Абру (1360–1431) томонидан ёзилган “Мажмаʼ ут-таворих” асарининг қўлёзма нусхасидир. Мазкур асарнинг бир нодир қўлёзма нусхаси ҳозирги кунда АҚШнинг Лос Анжелес шаҳрида жойлашган Давлат Санъат музейида, Nasli M. Heeramaneck коллекциясида сақланмоқда. Бу нусха 1425 йилда, Ҳиротда яратилган бўлиб, ўша даврдаги илмий ва санъат даражасини акс эттиради.

 

    Ислом тарихи ва Марказий Осиё ҳудудидаги даврий воқеаларни ўрганишда муҳим манба ҳисобланган бу асар тахминан 1414 йили тугалланган. “Мажмаʼ ут-таворих” асари темурийлар даврининг илмий ва маънавий ҳаётининг ёрқин намунаси сифатида эътироф этилади.

 

    Ҳофизи Абру асари тўрт қисмдан иборат бўлиб, унинг мазмуни ислом олами ва минтақавий давлатлар тарихи билан чамбарчас боғлиқ. Асарда Эрон ва Турон ҳудудлари, араб халифалиги, сомонийлар, салжуқийлар ва ғазнавийлар сингари давлатлар тарихи чуқур таҳлил этилган. Хусусан, Амир Темур ва темурийлар сулоласи давридаги муҳим воқеаларга алоҳида эътибор қаратилгани асарнинг аҳамиятини янада оширади.

 

    “Мажмаʼ ут-таворих” нафақат ўз давридаги, балки кейинги тарихчилар учун ҳам илмий асос бўлиб хизмат қилган. Хусусан, Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаъус-саъдайн” ва Мирхонднинг “Равзатус-сафо” каби машҳур тарихий манбалар айнан Ҳофизи Абру асаридан илҳомланган ҳолда яратилган.

 

    Ушбу асарнинг бир саҳифаси Лондонда ўтказилган аукцион савдолари орқали Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази экспозициясига келтирилиши кутилмоқда.

 

Ҳофизи Абрў – Темурийлар даврининг машҳур тарихчиси ва географи

 

    Ҳофизи Абру, тўлиқ исми Шаҳобуддин Абдуллоҳ ибн Лутфиллоҳ ибн Абдуррашид ал-Ҳавофий, 1361/62 йили Ҳиротда туғилиб, 1430 йили Занжонда вафот этган машҳур тарихчи ва географ ҳисобланади. У Амир Темур ва унинг ўғли Шоҳрух саройларида тарихнавис сифатида фаолият юритган.

 

    Ҳофизи Абрунинг асарлари орасида “Зайли Зафарномаи Шомий”, “Зайли Жомиʼ ут-таворих”, “Тарихи Ҳофизи Абру”, “Мажмуа ат-таворихи султония” ва “Зубдат ут-таворихи Бойсунқурий” каби тарихий ва тарихий-географик асарлар бор.

 

    “Зайли Зафарномаи Шомий” асари Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома”сига илова сифатида ёзилган бўлиб, 1405 йилгача бўлган тарихий воқеаларни ўз ичига олади. “Зайли Жомиʼ ут-таворих” эса Рашидуддин Фазлуллоҳнинг машҳур “Жомиʼ ут-таворих” асарининг давоми бўлиб, Эроннинг 1304–1370 йиллар оралиғидаги тарихини баён этади.

 

Ҳофизи Абрунинг шоҳ асари

 

    “Тарихи Ҳофизи Абру” номли тарихий-географик асари дунёнинг доира шаклидаги харитаси билан ажралиб туради. У ерда градус тўри чизилган бўлиб, географлар ушбу асарни Ҳофизи Абрунинг шоҳ асари деб ҳисоблайдилар. Бу асарда ер юзидаги сувлар, тоғ-тошлар, мамлакатлар ва улардаги шаҳар-қишлоқлар, шунингдек Форс, Кермон, Хуросоннинг батафсил географияси ва тарихи, Мовароуннаҳрнинг географик хусусиятлари баён этилган. Самарқанд, Бухоро, Кеш, Нахшаб, Термиз каби шаҳарлар ҳамда Жайҳун, Сайҳун, Мурғоб ва бошқа дарёлар, мамлакатлар ва вилоятларнинг кенглик ва узунликлари кўрсатилган, шунингдек, масофалар ва майдонларни изоҳловчи фарсанг, ойлик йўл ва кунлик йўл каби бирликлар берилган.

 

    1423-1427 йилларда ёзилган “Мажмуа” (яъни “Тўплам”) асари Шоҳрух салтанати тарихини 1417 йилги воқеалар билан якунлайди. Унинг тўртинчи жилди бўлган “Зубдат ут-таворихи Бойсунқурий”да тарихий воқеалар 1417 йилгача етказилган. Ҳофизи Абрунинг асарларида ижтимоий-иқтисодий маълумотлар, бизгача етиб келмаган бошқа асарлардан парчалар ҳамда муаллифнинг ўз даврига оид хабарлари кенг жой олган.

 

    Шунингдек, Ҳофизи Абрунинг қўлёзма асарлари Санкт-Петербург, Оксфорд ва Тошкентнинг йирик кутубхоналарида сақланади.

 

Дурдона РАСУЛОВА

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шарқ тарихининг бебаҳо дурдонаси Ўзбекистонга қайтарилади | Zamon.uz