Ёлғизлик мия учун фойдалими?
Олимлар фикрича, ёлғиз одамлар камроқ стрессга тушади.

Янги тадқиқотга кўра, турмуш қурмаган инсонларда деменция ва Альтсгеймер касаллиги хавфи 50% га кам бўлиши мумкин.
Олимлар фикрича, ёлғиз одамлар камроқ стрессга дуч келади, яхшироқ ухлайди ва психологик жиҳатдан бардамроқ бўлади. Бу эса уларнинг умумий саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Тадқиқот шуни кўрсатадики, доимий эмоционал боғланиш ва зиддиятлар миянинг ва юракнинг ҳолатига салбий таъсир этиб, ҳатто саратон касаллигига олиб келиши мумкин.
Шунга қарамай, мутахассислар ҳар қандай ҳаёт тарзида мувозанат ва ижобий муносабатлар муҳимлигини эслатмоқда. Ёлғизлик ҳам, турмуш ҳам соғлом бўлиши мумкин, агар инсон ўзини бахтли ва хотиржам ҳис қилса.







