Ўзбекистон

Туркияда аёл ўсимлик чойи сабабли комага тушди

Озиш мақсадида ўсимлик Чойи ичган аёл жигар етишмовчилигига учраган.

Туркияда аёл ўсимлик чойи сабабли комага тушди

Туркиянинг Аксарай шаҳрида яшовчи 24 ёшли Бушра исмли аёл озиш мақсадида ўсимлик чойларидан мунтазам фойдаланиб, жигар етишмовчилигига учраган ва комага тушган.

 

Маълумотларга кўра, Бушра баъзан кунига тўрт пиёлагача ўсимлик чойи ичган, шу билан бирга оғриқ қолдирувчи дориларни ҳам қабул қилган. Орадан бироз вақт ўтгач, унинг соғлиғи ёмонлаша бошлаган: қўлларида қизил доғлар, бўғим оғриқлари, ҳушдан кетиш ҳолатлари пайдо бўлган.

 

Дастлаб Аксарайда унга тез тиббий ёрдам кўрсатилган, аммо ҳолати оғирлашгани сабабли у Анталия Таълим ва тадқиқот шифохонасининг трансплантация марказига олиб ўтилган. Бошида жигар ферментлари юқори кўрсаткич бермаган бўлсада, сариқлик даражаси кескин ошгани аниқланган.

 

Мос донор йўқлиги сабабли у фавқулодда донор кутиш рўйхатига киритилган. Тахминан 24 соат ичида мос донор топилган ва унга зудлик билан жигар кўчириб ўтказиш операцияси амалга оширилган. Реанимациядан сўнг Бушранинг аҳволи барқарорлашган ва у операциядан уч ҳафта ўтиб уйига чиқарилган.

 

Бушра бу воқеадан сўнг журналистларга шундай деди: “Озиш учун кўк чой, жўка чойи ичардим. Кунига тўрт мартагача ҳам ичган вақтларим бўлган. Буларни бозордан тайёр пакет ҳолида сотиб олардим. Одамлар ҳамон бу маҳсулотларни ишлатишади. Мен бу чойлардан ёмон натижа кўрдим. Энди ҳеч кимга шифокор маслаҳатига амал қилмасдан бу маҳсулотларни ишлатишни тавсия этмайман”.

 

Туркиялик шифокор ва профессор Ариф Асланер ушбу ҳолатга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади: “Бемор озишни истаб, ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган ъдиетологларʼ маслаҳатига амал қилган. Оддий кўринган ўсимлик чойи ва қўшимчалар аслида жигар фаолиятини издан чиқарган. Ҳар қандай ўсимлик маҳсулотини ишлатишдан аввал мутахассисга мурожаат қилиш шарт”.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Туркияда аёл ўсимлик чойи сабабли комага тушди | Zamon.uz