Ўзбекистон

Қўқонда “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилоти аъзолари ушланди

ДХХ ташкилотнинг яширин гуруҳини фош этди.

Қўқонда “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилоти аъзолари ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи фош этилди.

 

Хусусан, Қўқон шаҳрида яшовчи, муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотига аъзо бўлиб, Жиноят Кодексининг 159 ва 244 прим 1 ҳамда 244 прим 2 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун 2000-2019 йилларда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган шахс 1965-1971 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда ноқонуний гуруҳ тузган.

 

2024-2025 йиллар давомида Қўқон шаҳридаги чойхона ва ошхоналарда ўтказилган ўзаро йиғинларда гуруҳ аъзолари “Ҳизб ут-Таҳрир” ғояларини Ўзбекистонга олиб кирилишини, ушбу ташкилот томонидан чоп этилган китоб ва журналларда ифодаланган ақидапарастликни, халифалик давлати қуриш ғояларини қўллаб-қувватлаб келишган.

 

Шунингдек, “Телеграм” мессенжеридаги ёпиқ каналга аъзо бўлиб, унда “Ҳизб ут-Таҳрир” ДЭТга тегишли материаллар билан мунтазам танишиб боришган.

 

Таъкидлаш лозимки, гуруҳнинг аъзоси ҳам муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотидаги иштироки учун 23 йиллик жазо муддатини ўтаб, 2024 йилнинг апрель ойида озодликка чиққан бўлса, бошқа бир аъзоси эса фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган шахс ҳисобланади.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 159 ва 244 прим 1 ҳамда 244 прим 2 моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қўқонда “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилоти аъзолари ушланди | Zamon.uz