Lifestyle

Ёзда энг хавфли овқатлар қайси?

Иссиқда заҳарланишга олиб келувчи маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди.

Ёзда энг хавфли овқатлар қайси?

 

Ёз ойларида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари кескин ортади. Иссиқ ҳаво бактериялар кўпайиши учун идеал муҳит яратгани боис, айрим маҳсулотларни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиш зарур. Бу ҳақда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича россиялик эксперт Елена Спетсенко огоҳлантирди.

 

Мутахассиснинг айтишича, айниқса оқсилга бой ва тез бузиладиган маҳсулотлар энг катта хавф остида: “Мол ва парранда гўшти, айниқса пишган кабоб ёки колбаса маҳсулотлари бир неча соат қуёшда турса, ичак таёқчаси (E. coli) ёки салмонелла каби хавфли бактерияларнинг манбасига айланиши мумкин”, — дейди Спетсенко.

 

Шунингдек, у сут маҳсулотлари, айниқса творог, сметана, йогурт ва юмшоқ пишлоқлар ҳақида ҳам огоҳлантирди. Тўғри сақланмаган ҳолатда улар яроқлилик муддати тугамаган бўлса ҳам, соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради. Кремли ширинликлар эса энг сезилмас тарзда бузилади ва заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин.

 

Балиқ ва денгиз маҳсулотлари ҳам юқори ҳароратда жуда тез бузилади. Экспертнинг фикрича, ҳатто озгина нохуш ҳид уларнинг истеъмол учун яроқсизлигидан дарак беради.

 

Майонезли ва сосли салатлар, айниқса очиқ ҳавода сақланганда, бактериялар учун идеал муҳитга айланади. Спетсенко шундай дейди: “Бундай салатлар ҳатто янги тайёрланган бўлса ҳам, ташқарида бир соатдан ортиқ турса, микроорганизмлар фаол кўпайишни бошлайди”.

 

Ушбу хавфли ҳолатлардан сақланиш учун у қуйидаги тавсияларни беради:

 

  • Тез бузиладиган маҳсулотларни фақат ишончли жойдан харид қилинг
  • Маҳсулотнинг сақлаш муддати ва шароитларига эътибор беринг
  • Кўча овқатларидан воз кечинг
  • Тайёр овқатларни фақат совуқда сақланг
  • Заҳарланиш белгилари (кўнгил айниши, диарея, ҳолсизлик) кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Ёзда энг хавфли овқатлар қайси? | Zamon.uz