Ўзбекистон

Ўзбекистон ЕТТБдан суғориш учун қарз олади

Қарз миқдори 250 миллионни ташкил қилади.

Ўзбекистон ЕТТБдан суғориш учун қарз олади

 

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистонда 110 та суғориш насос станциясини модернизация қилиш учун 250 миллион долларгача суверен кредит ажратади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

 

Битим Тошкент халқаро инвестиция форумида имзоланган. Суверен кредит — давлат зиммасидаги қарз ҳисобланади.

 

Лойиҳа 10 та ҳудудни қамраб олади ва миллий суғориш тизимини модернизация қилиш дастурига хизмат қилади. Натижада йилига 251 минг MWh электр тежалади, атмосферага чиқадиган карбонат ангидрид миқдори 117 минг тоннага камаяди. Насос станцияларига қуёш панеллари ҳам ўрнатилади.

 

Ҳозирда ЕТТБнинг Ўзбекистондаги портфели 5,6 млрд евродан ошиқ бўлиб, 181 та лойиҳани ўз ичига олади. Маблағларнинг аксарияти хусусий секторга йўналтирилган. Ўзбекистон беш йилдирки, ЕТТБ инвестицияларининг минтақадаги энг йирик йўналиши бўлиб қолмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.