Исроил ҳужумида 78 киши ҳалок бўлди, 320 дан ортиғ одам яраланди
Эроннинг БМТдаги вакили бу ҳақда маълумот берди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир-Саид Иравани чиқиш қилиб, Исроил томонидан уюштирилган ҳужумлар натижасида 78 киши ҳалок бўлгани, 320 дан ортиқ одам жароҳатлангани ҳақида маълумот берди.
Иравани қурбонларнинг катта қисми тинч аҳоли вакиллари эканини таъкидлаб, АҚШни Исроилга бу ҳужумда кўмак берганликда айблади.
Исроилнинг БМТдаги вакили Данни Данон эса жавоб тариқасида бу ҳарбий операция Исроил томонидан мустақил амалга оширилганини билдирди.







