Ўзбекистон

Хитойда беморга мия чипи муваффақиятли жойлаштирилди

Мия имплантацияси илк бор АҚШда ўтказилган эди.

Хитойда беморга мия чипи муваффақиятли жойлаштирилди

Хитойлик олимлар инсон ва технология чегарасини яна бир поғонага кўтардилар: март ойида бутун оёқ-қўлидан айрилган беморга илк бор мия чипи имплантацияси қилинди. Орадан бир неча ҳафта ўтгач, бемор ўз фикр кучи билан компьютерни бошқара олди. У ҳатто пойга симуляторлари ва шахмат ўйнаган.

 

Ушбу ақлбовар қилмас технология Хитой Фанлар академияси ҳузуридаги CEBSIT маркази ва Fudan университети ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. У бутунлай симсиз бўлиб, инсон мияси билан тўғридан-тўғри алоқа ўрната оладиган инвазив BCI (браин-сомпутер интерфасе) тизимидир.

 

Энг қизиғи — бу чип дунёдаги энг кичик мия имплантларидан бири ҳисобланади: диаметри атиги 26 мм, қалинлиги эса 6 мм дан ҳам кам. У жуда мослашувчан бўлгани учун, ишлаб чиқувчиларнинг айтишича, мия уни “бегона жисм” деб қабул қилмайди — яъни, организм деярли уни сезмайди. Бу жиҳат америкалик Неуралинк тизимидан 100 баравар устун деб баҳоланмоқда.

 

Хитой бу борада АҚШдан кейинги иккинчи мамлакатга айланди. Шу билан бирга, технологияни 2028 йилгача оммага тақдим этиш, яъни тижоратлаштириш режалаштирилган.

 

Энди эса лойиҳа кейинги босқичга ўтмоқда: беморни фикр орқали робот қўлни бошқаришга ўргатиш мақсад қилинмоқда. Яъни, инсон ўз организмидан айрилган ҳолларда ҳам турли ишларни онг кучи билан бажара оладиган замон яқинлашмоқда.

 

Бу орада, АҚШда Илон Маск асос солган Неуралинк компанияси ҳам мия имплантлари устида ишлашда давом этмоқда. Улар илк чипни 2024 йил бошида инсон миясига жойлаштирган, ҳозиргача уч беморда синов ўтказган. Компания яқинда кўзи ожизлар учун ҳам янги чип синовларини бошлашини эълон қилди ва 650 миллион долларлик сармоя жалб қилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Хитойда беморга мия чипи муваффақиятли жойлаштирилди | Zamon.uz