Lifestyle

2025 йилда дунёдаги яшаш учун энг қулай шаҳар қайси?

Дания пойтахти яшаш сифати бўйича дунёда етакчи бўлди.

2025 йилда дунёдаги яшаш учун энг қулай шаҳар қайси?

 

Дания пойтахти Копенгаген биринчи бор The Economist Intelligence Unit (EIU) томонидан тузилган дунёдаги яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтингида етакчиликни қўлга киритди. У уч йил кетма-кет пешқадамликни сақлаб келган Австрия пойтахти Вена шаҳрини ортда қолдирди. Бу сафар Вена иккинчи ўринга тушиб, Швейтсариянинг Тсюрих шаҳрига ўрин бўшатди.

 

EIU томонидан эълон қилинган 2025 йилги рейтинг 173 та шаҳарни қамраб олган бўлиб, барқарорлик, соғлиқни сақлаш, маданият ва атроф-муҳит, таълим ҳамда инфратузилма каби асосий кўрсаткичларга асосланиб баҳоланган.

 

Копенгаген барқарорлик, таълим ва инфратузилма йўналишларида энг юқори — максимал балл тўплаб, жаҳон миқёсида илғор натижа кўрсатди. Велосипед маданияти, экологик барқарорлик ва умумий ҳаёт сифати билан машҳур шаҳар Дания ижтимоий фаровонлик моделининг ёрқин намунасидир. Бепул таълим, арзон соғлиқни сақлаш тизими ва юқори даражада ривожланган жамоат транспорти — буларнинг барчаси Копенгаген муваффақиятининг асоси бўлди.

 

Рейтингнинг кучли ўнталигидан Мелбурн, Женева, Сидней, Осака, Окленд, Аделаида ва Ванкувер шаҳарлари ҳам ўрин олди. Айниқса, Австралия шаҳарлари анъанавий тарзда юқори натижаларни кўрсатиб, яшаш сифати бўйича барқарорликни сақлаб қолмоқда.

 

Аввалги йилларда қулайлик бўйича эталон ҳисобланган Вена эса бу йил бир неча хавфсизлик ҳодисалари, жумладан Тейлор Свифт концертида юзага келган портлаш таҳдиди сабабли барқарорлик бўйича паст баҳо олиб, ўз лидерлигини йўқотди.

 

Рейтингнинг энг қуйи поғоналарида эса катта ўзгариш кузатилмади. Урушдан азият чекаётган Дамашқ (Сурия) яна энг охирги ўринда қайд этилди. Энг оғир ҳолатдаги шаҳарлар қаторида Дакка (Бангладеш), Триполи (Ливия), Карачи (Покистон) ва Жазоир (Жазоир) ҳам мавжуд — бу шаҳарлар сиёсий беқарорлик, иқтисодий инқироз ва заиф инфратузилма билан юзлашмоқда.

 

EIU рейтинги дунёдаги энг нуфузли шаҳар таҳлилларидан бири бўлиб, кўплаб халқаро компаниялар хорижда фаолият юритаётган ходимлар учун яшаш шароитларини баҳолашда ундан фойдаланади.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

2025 йилда дунёдаги яшаш учун энг қулай шаҳар қайси? | Zamon.uz