Сиёсат

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларини узайтирди

Бу ҳақда Европа Кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларини узайтирди

Европа Иттифоқи Россиянинг Қрим ва Севастополни ноқонуний аннекция қилганига жавобан қўлланилган санкцияларни 2026 йил 23 июнгача узайтирди. Бу ҳақда Европа Кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

 

Баёнотда Европа Иттифоқи Россиянинг Қримни босиб олишини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб ҳисоблашда давом этиши таъкидланган. ЕИ Украинанинг халқаро эътироф этилган чегаралари доирасида суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди.

 

Ушбу санкциялар дастлаб 2014 йилда жорий этилган бўлиб, Қримдан маҳсулот олиб кириш, инфратузилма ва молиявий инвестициялар, туризм хизматлари кўрсатиш каби фаолиятларни тақиқлайди.

 

Шунингдек, айрим товар ва технологияларни Қримдаги компанияларга экспорт қилиш, транспорт, телекоммуникация, энергетика ва қазилма бойликларни излаш ёки ишлаб чиқариш бўйича фаолиятлар ҳам чеклов остида қолмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Маросимдан сўнг икки давлат президентлари ўртасидаги олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Сеулдаги Миллий ёдгорлик мажмуасига борди

Ўзбекистон Президентининг Кореяга давлат ташрифи ватанпарварлар хотирасига эҳтиром кўрсатишдан бошланди.

custom img

Ўзбекистон–Корея ҳамкорлигининг янги босқичи: Шавкат Мирзиёевнинг мақоласи Корея нашрида чоп этилди

Шавкат Мирзиёев Корея нашрида эълон қилинган мақоласида икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янги технологик босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан телефон орқали гаплашди

Президент Бош вазир билан суҳбатда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тинчлик шартномасини тез фурсатда имзолаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.

custom img

Шавкат Мирзиёев “ROX Group” компанияси асосчисини қабул қилди

Учрашувда амалдаги ва янги лойиҳаларни “йўл харитаси” асосида жадаллаштиришга келишилди.

custom img

Марказий Осиё давлатлари президентлари Сеулда учрашади

16 сентябрь куни Сеулда Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокида илк саммит ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия Президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар

Тадбирда икки мамлакатнинг 200 нафардан зиёд расмий ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"