Жаҳон

АҚШ яқин 24–48 соатда Эрон билан урушга киришиш бўйича қарор қабул қилади

АҚШ Эронни музокаралар столига қайтаришга умид қилмоқда.

АҚШ яқин 24–48 соатда Эрон билан урушга киришиш бўйича қарор қабул қилади

ABC News телеканалининг хабар беришича, АҚШ Эрон билан юзага келган кескинлик юзасидан ҳал қилувчи қарорни яқин 24–48 соат ичида қабул қилиши мумкин. Телерадиокомпания америкалик расмийларга таяниб, бу вақт оралиғи можарога дипломатик ечим топиш имконияти бор-йўқлигини аниқлаб берувчи муҳим давр бўлишини билдирган.

 

Расмийларнинг таъкидлашича, ҳозирча АҚШ дипломатик йўлни афзал кўриб, Эронни музокаралар столига қайтаришга умид қилмоқда. Асосий мақсад — Эронни ядро дастуридан, хусусан, уранни бпйитишдан тўлиқ воз кечишга эришиш ва "ядро битими"ни имзолашдир.

 

Шунингдек, агар Теҳрон музокараларга розилик билдирса, ҳафта давомида АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасида учрашув ўтказилиши мумкинлиги айтилмоқда.

 

Шунга қарамай, ҳарбий вариант истисно эмас. Агар дипломатик уринишлар муваффақиятсиз тугаса, АҚШ ҳарбий чоралар кўришга мажбур бўлиши мумкин. Бу эса минтақадаги кескинликни янада кучайтириши эҳтимоли бор.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"