Ўзбекистон

Бухорода аёл фарзандини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлди

Суд ҳукми билан у 3 йил 6 ой муддатга қамалди.

Бухорода аёл фарзандини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлди

Олий суднинг хабар беришича, Н.К. бухоролик таниши билан бирга яшаб, 2024 йил июнь ойида Туркияга ишлаш мақсадида кетади ва 2024 йил август ойида хорижий давлатдан қайтиб келиб, шу ойда қиз фарзандини дунёга келтиради. У яна ишлаш мақсадида Туркияга кетишни режалаштиради ва бунинг учун фарзандини сотмоқчи бўлади.

 

2024 йилнинг 4 сентябрь куни ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Н.К. ўзининг 2024 йил 21 августда туғилган фарзандини 10 миллион сўмга сотиб, вояга етмаган фарзандини сотганлиги бўйича тилхат ёзиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Айбдор аёлнинг қилмиши нафақат ўзининг кўрсатмаси, балки пулларни кўздан кечириш, кимёвий ишлов бериш ва ёзиб олинган овозлар, воқеа жойини кўздан кечириш ҳамда ашёвий далилларни олиб қўйиш ҳақидаги баённома, экспертиза хулосаси ва гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланди.

 

Суд томонидан Н. К. Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.