Lifestyle

Кўзи ожизлар учун AI навигатор яратилди

Янги навигатор кўриш ногиронлиги борлар учун мустақил ҳаракатланишни осонлаштиради.

Кўзи ожизлар учун AI навигатор яратилди

 

Россиянинг Новосибирск давлат техника университети (НСТУ) олимлари кўзи ожиз ва заиф кўрувчи инсонларга ёрдам берадиган инновацион сунъий интеллектли навигатор ишлаб чиқди. Бу тизим инсонларга атроф-муҳитдаги тўсиқларни аниқлаш ва хавфсиз ҳаракатланишда кўмаклашади.

 

Янги қурилманинг асосий афзаллиги – офлайн режимда ишлашидир. Яъни, фойдаланувчига фақат оддий телефон кифоя қилади: иловани юклаб олиш, камерани ёқиш ва телефонни кўкрак соҳасига маҳкамлаш керак бўлади. Шундан сўнг, нейрон тармоқ реал вақт режимида камера орқали келаётган тасвирларни таҳлил қилиб, фойдаланувчини атрофдаги хавфли объектлар ҳақида овозли хабарнома орқали огоҳлантиради.

 

Лойиҳа муаллифи Егор Авдеэв тушунтирганидек, тизим ҳар бир кадрни 300 миллисекундда таҳлил қилади ва фойдаланувчини ортиқча маълумот билан чарчатмасдан, айнан 5 метр радиусдаги муҳим тўсиқлар ҳақида огоҳлантиради. Бунга машиналар, эшиклар ёки бошқа ҳаракатга халақит берувчи объектлар киради.

 

Сунъий интеллект конволюцион нейрон тармоқ асосида яратилган бўлиб, уни ишлаб чиқувчилар махсус белгиланган маълумотлар тўплами асосида ўқитишган. Бу қурилма хорижий альтернативлардан фарқли ўлароқ:

 

  • Интернет алоқасисиз ишлайди (офлайн режим)
  • Рекламасиз ва пуллик обуна талаб қилмайди,
  • Оддий смартфон ёрдамида фойдаланиш мумкин.

 

Лойиҳани ишлаб чиқувчилар келгусида тизимга белгиларни таниш (ОСР) функцияси ва хариталаш сервисларини интеграция қилиш орқали оптимал йўналишларни қуриш имкониятини қўшишни режалаштиришмоқда.

 

Прототипнинг реал шаҳар муҳитида кўзи ожиз кўнгиллилар иштирокида ўтказилган синовлари янги навигаторнинг амалий самарадорлигини исботлади.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Кўзи ожизлар учун AI навигатор яратилди | Zamon.uz