Жаҳон

Трамп TikTok’ни блоклаш режасини яна кечиктирди

Шахсий маълумотлар хавфсизлиги учун музокаралар яна узайтирилди.

Трамп TikTok’ни блоклаш режасини яна кечиктирди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп TikTok’ни блокировка қилишга доир қонуний чекловларнинг кучга киришини яна 90 кунга кечиктирди. Бу вақт давомида TikTok’нинг АҚШдаги активлари маҳаллий инвесторларга ўтиши ёки хавфсизлик бўйича келишувга эришилиши керак.

 

Аввалги кечикиш муддати 2024 йил 19 июнь куни тугаши керак эди, аммо Оқ уй матбуот котиби Керолин Леавитт бу муҳлат узайтирилганини тасдиқлади. Қонун аслида Трамп маъмурияти даврида қабул қилинган бўлиб, унинг асосий мақсади — фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва TikTok устидан АҚШ назоратини кучайтиришдир.

 

Кечиктириш орқали ByteDance компаниясига TikTok’нинг АҚШдаги активлари учун янги инвесторлар топишга яна имкон берилади. Битимнинг илгари тақдим этилган режасига кўра, АҚШ инвесторлар гуруҳи компаниянинг 50 фоиз улушини, Хитой томон эса 20 фоиздан камроқ улушни эгаллаши лозим эди. Шунингдек, Oracle компанияси TikTok’нинг маълумотларини АҚШда сақловчи технологик шерик сифатида кўрилган эди.

 

Аммо асосий тўсиқ — TikTok алгоритми бўлиб қолмоқда. Хитой ҳукумати уни стратегик технологик актив деб ҳисоблайди ва уни бошқа мамлакатларга топширишга рози эмас.

 

Битим бўйича музокаралар, айниқса, Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо низолари фонида мураккаб тус олди. Трампнинг Хитой товарларига божлар оширилиши ҳақида эълон қилгани, Пекиннинг музокаралардан воз кечишига сабаб бўлган.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"